Верратти "Барселона"га қарши илк ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Mirjalol Normatov
14 фев 2021, 12:40
ПСЖ хавбеки Марко Верратти ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасидаги "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этмаслиги мумкин.

"Марсель"га қарши ўйинда оёғидан зарба қабул қилиб олганидан кейин Верратти ноқулайлик ҳис қилмоқда. Унинг "Барселона"га қарши ўйиндаги иштироки борасида эртага бир қарорга келамиз", - деди Маурисио Почеттино.

Ушбу мавсумда Верратти 19 ўйинда 2 ассист қайд этди. Олдинроқ Неймар ва Анхель Ди Мария 16 февраль кунги ўйинда иштирок этмаслиги аниқ бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: TyC Sports