Венгер янги Анрини кузатмоқда
03 фев 2017 04:31
Янгиликлар
Венгер янги Анрини кузатмоқда
“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер “Монако”нинг ёш ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ўйинидан ҳайратда.
“Мбаппе албатта, Анрининг айнан “нусха”си эмас. Аммо у потенциал жиҳатдан Тьеррига жуда ўхшаш. Агар ўз даражасини 2-3 йил давомида бир маромда сақлай олса, янги Анрига айланиши мумкин.
18 ёшли Мбаппе “Монако” тарихида асосий таркибда дебют қилган энг ёш футболчи ҳисобланади ( 2015 йилнинг 2 декабрида). Шунингдек, у “монегасклар” сафида гол урган энг ёш футболчи бўлиб, бу борада у Анрининг рекордини янгилаган. Куни кеча Франция кубоги баҳсларида Мбаппе битта гол уриш билан бирга тўпга ассистентлик қилди.
Жорий мавсумда у жамоа таркибида барча турнирларда 20 та учрашув ўтказиб, 6 та гол урган ва бешта голга ҳаммуаллифлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар