UZ

Венгер УЕФА штаб-квартирасида Моуриньони ёнида ўтиришига имкон бермади Янгиликлар

Венгер УЕФА штаб-квартирасида Моуриньони ёнида ўтиришига имкон бермади

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ва унинг "Арсенал"даги ҳамкасби Арсен Венгер бир-бирини ёмон кўришда давом этмоқда.

Ньондаги УЕФА элит мураббийлар форумида португалиялик мутахассис барча билан яхши муносабатда эди. ОАВ вакиллари ва бошқа клубдаги ҳамкасбларини яхши кутиб олди. Кейин у мураббийлар ва расмий шахслар кутиб ўтирган залга кирди. Моуриньо Венгер ёнидаги бўш жойни кўрди ва ўша томон ҳаракатланди.

"Йўқ, бунинг иложи йўқ" - дейди франциялик мутахассис.

Моуриньо ва Венгер португалиялик 2004 йилда "Челси"ни бошқаришни бошлагандан бери бир-бирини ёқтирмайди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика