Венгер: "Суперлига дам олиш кунида бўлиши керак"

Mirjalol Normatov
11 май 2018, 19:11
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер яқин орада Европанинг топ-жамоаларидан иборат Суперлига ташкил этилса ҳайрон бўлмаслигини айтди.

"Яқин йилларда топ-жамоаларнинг Суперлигаси бўлишига ишонаман. Катта жамоалар катта ўйинларни яхши кўришади. Одамлар юқори савияли икки жамоанинг тўқнашувини кўришни исташади ва шундан фойда қилса бўлади. Суперлига ҳам дам олиш кунида бўлиши кераклиги яхшироқ.

Шу орқали миллий чемпионатлар чоршанба ва пайшанба кунига ўтказилади. Бу эса ЕЧЛда қатнашадиган АПЛ жамоаларига ҳалақит қилмаса керак.

Агарда ҳар ҳафтада "Реал" - "Барселона", "Реал" – "Арсенал" ёки "Манчестер Юнайтед" – "Бавария" каби баҳслар бўлиб турса, футбол аудиорияси янада ошарди", - деди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›