Венгер: "Суонси"да иккита зарба бўлди ва улар гол билан якунланди"

Aslanov Jasurbek
3 мар 2016, 13:14
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Суонси"га қарши баҳс (1:2) ҳақида фикр билдирди.

Бу ўйинда "Арсенал"нинг омади келмади. "Суонси" иккита зарба берди ва улар гол билан якунланди.

Улар биринчи голни урганида футболчиларимиз тўхтаб қолишди, чунки олдинроқ Месут Озилга қарши қоида бузилган эди. Ҳакам қоидабузарлик қайд этиши керак бўлган вазиятда, бунга эътибор қаратмади.

Кейинги учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport