UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман" Янгиликлар

Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"

Арсен Венгер "Интер" ва "Барселона" ўйинида пенальти белгилаш нотўғри бўлганини айтди.

Италия жамоаси ярим финалнинг жавоб ўйинида 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди (биринчи ўйин – 3:3). Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаларида ҳакам Шимон Марчиняк Пау Кубарсининг Лаутаро Мартинесга қарши "подкати" учун миланликлар фойдасига 11 метрлик жарима тўпини белгилади.  

"Мен бундай пенальтиларга мутлақо қаршиман ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга ҳам қаршиман.  

Оддий тезликда бу ажойиб "подкат", у [Кубарси] тўпга биринчи бўлиб етиб келди. Нима учун у [Лаутарога] тегди? Лаутаронинг нима қилганини кўринг. У пенальти ишлашга уриниди, чунки у гол ура олмаслигини тушунди ва ёнида ҳимоячи борлигини ҳис қилди.  

Ҳакам бу вазиятда нотўғри қарор қабул қилди. У [Кубарси] тўпга биринчи бўлиб етиб келди, мен учун энг муҳими шу. Қолганини Лаутаро қилди. Контакт бор-йўқлиги муҳим эмас, муҳими – ким тўпга биринчи етиб келгани", – деди "Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи beIN SPORTS эфирида.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика