

Илгарироқ Испания ОАВлари “Барселона” 22 ёшли “Арсенал” футболчисини сотиб олишга жиддий киришгани ҳақида хабар беришганди.
“Mirror” нинг хабарига кўра, Венгер Бельеринга “Арсенал” футболчини “Барселона” ёки бошқа клубга сотиш нияти йўқлигини маълум қилди. Француз мутахассиси Бельерин “канонирлар” сафида фаолиятини давом эттиришига умид қилмоқда.
Бельериннинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.



