Варди 31 йил ичида Англия терма жамоасида гол урган «Лестер»нинг биринчи футболчиси
27 мар 2016 08:55
Янгиликлар
Варди 31 йил ичида Англия терма жамоасида гол урган «Лестер»нинг биринчи футболчиси
Англия терма жамоаси Жейми Варди Германияга қарши ўйинда (3:2) гол урди.
«Лестер» ҳужумчиси 75-дақиқада Натаниэль Клайннинг тўп узатишидан сўнг гол урди. Бу Варди учун терма жамоа сафидаги дебют гол бўлди.
Варди 1985 йил июнь ойидан буён терма жамоасида гол урган дастлабки «Лестер» футболчиси. Ўшанда Гари Линекер тўп киритганди.
Бу мавсумда Варди АПЛда 31та ўйинда 19та гол урди.
Фикрлар