ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади
18 июн 15:12
Янгиликлар
ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади
Семинарда 27 нафар эркак ҳакам (16 нафар ВАР ва 11 нафар АВАР) иштирок этади.
Дастур доирасида иштирокчиларнинг жисмоний ҳолати баҳоланади, футбол қоидалари бўйича назарий билимлари янгиланади, видеолавҳалар асосида таҳлилий машғулотлар ва футбол майдонидаги амалий машқлар ўтказилади.
26–30-июн кунлари Тошкент шаҳрида аёл ҳакамлар учун мўлжалланган алоҳида семинар ташкил этилади.
Ушбу семинарда 24 нафар аёл ҳакам (8 нафар ВАР, 11 нафар ёрдамчи ҳакам ва 5 нафар "Ҳакамлар академияси" ўқувчилари) иштирок этади.
Унда назарий ва амалий машғулотлар, жисмоний ҳолатни баҳолаш ва видеоанализ асосидаги ўқув дарслари ўтказилади.
Семинар ФИФА ва ОФК инструкторлари — Али Ал Тарифи ва Анастасия Пустовойтва томонидан олиб борилади. ФИФА томонидан кузатувчиси сифатида Муҳаммад Родзали Яқуб иштирок этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар