UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   0 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  2 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  3

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди Янгиликлар

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди

Марокашда ўтказилаётган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк баҳсида ҳакам VAR орқали чиқарган қарорини мухлисларга стадионнинг ўзидаги овоз кучайтиргичлар орқали тушунтириб берганидан хабарингиз бор.

Бу ФИФАнинг VAR протоколига киритган янгилиги билан боғлиқ. Яъни, учрашувдаги вазият VAR орқали аниқланса, бош ҳакам чиқарилган қарорни стадионнинг ўзида барчага эълон қилади.



Ушбу янгилик юзасидан ФИФАнинг ўзбекистонлик инструктори Фарҳод Абдуллаев изоҳ берди. Унга кўра, ҳакам майдонни тарк этиш (монитор орқали вазиятни кўриш учун)дан аввал:

- ТВ-монитор белгисини билдириш;

- Радиоалоқа воситасини ёқиш.

Ҳакам VAR билан бўлган суҳбат натижасини мухлисларга ўз ҳолича етказиши керак, яъни:

- ҳолатнинг қисқа баёни;

- ўйинни қандай давом эттириш;

- интизомий жазо ҳақида маълумот (ҳолат сариқ ёки қизил карточка билан боғлиқ бўлса);

- жазоланадиган футболчи (рақами)ни айтиш.

Учрашувдан олдин қандайдир иборани ёдлашнинг ҳожати йўқ, барчаси қисқа ва аниқ бўлиши керак.

"Ал Аҳли" (Миср) ва "Окленд Сити" (Янги Зеландия) жамоалари ўйинига қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам мисрликлар фойдасига пенальти белгилади. Ҳакам видеотакрорни томоша қилгач, қоидабузарлик жарима майдони ташқарисида юз берганини аниқлади. Шундан сўнг майдонга қайтиб, ўз қарорини барчага эълон қилди. Унга кўра, пенальти бекор қилиниб, жарима майдони ташқарисидан жарима зарбаси белгиланди. Қўшимчасига "Окленд Сити" ҳимоячиси Адам Митчеллга қизил карточка кўрсатди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика