Ванда Нара: "Мауро ва Роналду бирга ўйнаши мумкин"

Aslanov Jasurbek
13 май 2019, 17:44
"Интер" форварди Мауро Икардининг хотини ва агенти Ванда Нара футболчининг "Ювентус"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"У "Ювентус"га ўтишдан хурсанд бўлардим. Роналду? Улар бирга тўп тепиши мумкин" - деди Нара Tiki Taka кўрсатувида.

Икарди жорий мавсум А Сериянинг 26та учрашувида майдонга тушиб, 10та гол урди ва 4та голли пас берди.

Февраль ойида Икарди ва мураббийлар штаби ўртасида келишмовчилик юзаган келган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: SportMediaset