

"Дейли Блинд "Манчестер Юнайтед"да қолганидан кўра, "Барселона"га кетгани маъқул. У баъзида "Юнайтед" захирасига ҳам сиғмай қоляпти. Дейли кўп позицияларда ўйнаши мумкин, "Барселона"да эса у ҳеч қачон трибунада ўтирмайди.
Дейлига "Барселона"да яхши бўлади деб ўйлайман. Унинг даражаси ва услуби Англиядан кўра, кўпроқ Испанияга мос тушади. У ўйинни бошқарадиган марказий ҳимоячи каби ҳаракат қилиши мумкин. Блинд ҳимоявий ярим ҳимоячи ёки ҳужумкор чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнай олади" - дейди ван Гал.



