

"Дунё жуда шавқатсиз бўлиши мумкин. Ўз фикрини сенга салбий таъсир эттира оладиган кўплаб одамлар бор. Агар сенда танлов бўлса, бу каби ҳолатларга тушмаганинг яхши. Шунга қарамай, бутсаларимни михга илганимдан сўнг, ҳаётим футбол билан боғлиқ бўлишини ишонч билан айтаман. Телевиденияда эксперт бўлмайман, чунки у ерда сен айтишни истамаган маълум нарсаларни гапириш керак бўлади. Кўрамиз, мен иқтидорли ўйинчиларни сезишда яхшиман. Балки, шунга ўхшаган иш билан шуғулланарман", - дейди ван Дейк.




