

“Биз каби мағлубиятга учраш жуда ҳам оғир. Аммо ҳаммасидан ҳам “Астон Вилла” яхши ишлаганини таъкидлаш керак. Уларга керагини бериш керак. Бу биз бошиданоқ киришиб кета олмаган ўйинлардан бири бўлди. Ўтказишимиз керак бўлмаган голларни қўйиб юбордик. Ўзимиз эса вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди. Ҳаммамиз хафамиз, ахир биз бундай ҳисобда ютқазмаслигимиз керак эди. Энди эса бундай мағлубият қайтарилмаслиги учун эс-ҳушимизни йиғиб олишимиз керак”, — дейди Виржил ван Дейк.



