Ван дер Варт Магуайр ҳақида: "Ҳаваскорларнинг ўйинида ҳудди у каби ўйнайдиган камида 3 футболчини кўраман. Жиддий айтяпман"
21 окт 2019 15:05
Янгиликлар
Ван дер Варт Магуайр ҳақида: "Ҳаваскорларнинг ўйинида ҳудди у каби ўйнайдиган камида 3 футболчини кўраман. Жиддий айтяпман"
Голландия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Рафаэл ван дер Варт "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайрни танқид қилди.
"Якшанба куни ҳаваскорларнинг ўйинларини кузатганимда Магуайрдек ўйнайдиган камида уч ўйинчини кўраман. Жиддий айтяпман.
Бу аҳмоқонадек туюлиши мумкин. Аммо, биз 90 миллион еврога сотиб олинган ўйинчи ҳақида гаплашмоқдамиз. Агар у 90 миллион бўлса, Виржил 300 миллион евро туради", - дейди ван дер Варт.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ҳимоячиси ёзда "Лестер"дан МЮга ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар