

Ўйинчи жорий мавсум сўнггига қадар ижарага олинди.
"Биз янги мураббий Лэмпард билан жуда ҳам позитив учрашув ўтказдик. Бизнинг футболга бўлган қарашларимиз тўғри келади, у қароримда жуда муҳим роль ўйнади.
"Аякс"далигимда унга қарши ўйнаганман, у эса "Челси"да (бош мураббийлик), у менга футболчи сифатида таниш. У менда жамоага ёрдам берадиган сифатлар бор деб ҳисоблайди", - дейди ван де Бек.
24 ёшли нидерландиялик жорий мавсум МЮ таркибида барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



