Вальверде - "Реал"нинг ЕЧЛда "Атлетико"га қарши ўйин қайдномасига киритилди. Хавбек мушакларидаги ноқулайлик туфайли 2 та ўйинни ўтказиб юборганди
04 мар 12:59
Янгиликлар
Вальверде - "Реал"нинг ЕЧЛда "Атлетико"га қарши ўйин қайдномасига киритилди. Хавбек мушакларидаги ноқулайлик туфайли 2 та ўйинни ўтказиб юборганди
Федерико Вальверде "Атлетико"га қарши ўйнаши мумкин.
Ярим ҳимоячи "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидаги ўйини учун қайдномадан ўрин олди. Олдинроқ уругвайлик футболчи мушакларидаги ноқулайлик туфайли Испания кубоги доирасида "Реал Сосьедад" (1:0) ва Ла Лига доирасида "Бетис" (1:2) билан ўйинни ўтказиб юборганди - Вальверде бир ойдан ортиқ вақтдан бери сон мушакларида муаммоларга дуч келаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Вальверде бугунги дербини асосий таркибда бошлайдими ёки йўқ, ҳозирча номаълум, сабаби футболчи ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар