

Ярим ҳимоячи "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидаги ўйини учун қайдномадан ўрин олди. Олдинроқ уругвайлик футболчи мушакларидаги ноқулайлик туфайли Испания кубоги доирасида "Реал Сосьедад" (1:0) ва Ла Лига доирасида "Бетис" (1:2) билан ўйинни ўтказиб юборганди - Вальверде бир ойдан ортиқ вақтдан бери сон мушакларида муаммоларга дуч келаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Вальверде бугунги дербини асосий таркибда бошлайдими ёки йўқ, ҳозирча номаълум, сабаби футболчи ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган.



