Вальверде: “Месси — ноёб футболчи”

25 апр 2020, 09:21
“Барселона” собиқ устози Мессини мақтади.

“Лео машғулотларда жуда ҳам оддий ўйинчи. Аммо унда ғалаба қозониш учун иштиёқ жуда ҳам кучли. Месси ўйинда ҳам, клубда ҳам ўзида катта масъулиятни ҳис қилиб туради. У ноёб футболчи. Леони ким биландир солиштириш мумкин эмас. Бундай истеъдодли ўйинчи яна кўраман деб айта олмасам керак”, — дейди Эрнесто Вальверде.


Манба: Sport.es