

Уни Англия Премьер-лигаси қизиқтирмайди.
"Баъзида мендан Премьер-лига ҳақидаги фикрларимни сўрашади. Мен эса: "Тўғриси, Австралияга боришни хоҳлардим" деб айтаман. Футболдаги мартаба абадий давом этмайди ва сиз баъзида бошқа жойларда яшаш имкониятидан фойдаланишингиз керак деб ўйлаб қоласиз", - дейди Вальверде.
Эслатиб ўтамиз, Эрнесто Вальверде "Барселона"дан январда истеъфога чиққан эди. Унинг ўрнини эса Кике Сетьен эгаллади.



