UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  18 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  4 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  64 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Вали Келдиев: "Насаф" ва "Локомотив" баҳсида имконият тенг" Янгиликлар

Вали Келдиев: "Насаф" ва "Локомотив" баҳсида имконият тенг"

Футболчилик фаолиятидаги энг ёрқин дамларини "Насаф"да ўтказган Вали Келдиев, ўз вақтида қаршиликларнинг ҳозирги бош мураббийи Рўзиқул Берлиев билан майдон марказида ажойиб жуфтликни хосил қилган десак муболаға бўлмайди.
Бутсаларини михга илган Келдиев бугунги кунда "Машъал"нинг иккинчи лигада иштирок этувчи жамоасини бошқармоқда. Бугун Тошкентда ўтадиган "Локомотив" - "Насаф" баҳси олдидан собиқ футболчининг фикрлари билан ўртоқлашдик.

- Биласизми, бугунги ўйинда бирор-бир жамоани аълоҳида ажратиб кўрсата олмайман", - дея ўз фикрини баён этди Вали Келдиев. Чунки ҳозирги кунда "Насаф"да ҳам "Локомотив"да ҳам ўйин ва бошқа жиҳатлар бўйича имконият тенгдир. Пойтахт жамоаси таркибида ҳам мамлакатимизнинг таниқли ва кучли футболчилари ўйнамоқда. Шунингдек "Насаф" сафида ҳаракат қилаётган ўйинчилар савияси ҳам юқори. Шунинг учун бугунги ўйинда ким яхшироқ харакат қилиб, ғалаба қозонишни кўпроқ истаса ўша жамоа ютади, деб ўйлайман.

- "Насаф" бу йилги мавсумни барқарор ўтказмоқда. Бунда жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг хизмати ётибди деб биламан. Футболчилик давримда Қарши жамоасида бир-биридан ажойиб бўлган мавсумларни ўтказганман. Илиқ хотиралар қолган. Шунинг учун ҳам бугунги ўйинда, "Насаф" учун мухлислик қиламан. Тахминимча бугун аждарлар кичик ҳисобда ғалаба қозонса керак, ёки дуранг ўйнайди.

- Илгари "Насаф" таркибида "Локомотив"га қарши ўйнаганман. Тўғриси ўша пайтларда, бу жамоаларнинг тўқнашуви ҳозиргидек, шиддатли руҳда ўтмасди. Чунки у пайтда, темирйўлчилар олдига юқори мақсадлар қўйилмаганди. Бу йил эса аксинча, жамоа таркиби кучайтрилиб, вазифа ҳам шунга монанд юқори бўлмоқда.

- Турнинг марказий ўйини бўлмиш, "Локомотив" - "Насаф" баҳсини бугун ТВда тўғридан тўғри олиб кўрсатилса, яхши бўларди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика