Валерий Непомняший: "Одил Аҳмедов юқори савиядаги профессионал ва жамоавий ўйинчи"

Narzulla Saydullayev
1 янв 2016, 09:26
Одил Аҳмедовнинг собиқ устози Валерий Непомняший футболчининг "Шанхай СИПГ"га ўтишига изоҳ берди.
"Ўшанда ундан ҳозиргидан ҳам кучлироқ футболчи чиқишига ишонгандим. Одил жуда ҳам юқори савиядаги футболчи. Афсуски, у Европага эмас, Хитойга кўчиб ўтди, аммо бошқа томондан унинг учун ёмон трансфер эмас.


Шунчаки у бундан кўпроғига лойиқ деб ҳисоблайман. Аммо Аҳмедов Россиядаги фаолиятини ажойиб ўтди. У билан бирга ишлаган исталган мураббийдан сўранг, Одилга қандайдир эътирози бормикин? У юқори савиядаги профессионал ва жамоавий ўйинчи. "Краснодар"да уни қанотда ўйнатишди, Одил эса таянч ярим ҳимоячиси. "Анжи"нинг юлдузли таркибида ўйнади, "Краснодар"да ҳам охирги ролларда юргани йўқ", - дейди Непомняший "СЭ" нашрига.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru