Валентин Коваленко ОФК Кубоги ярим финалини бошқаради
28 сен 2013 22:33
Янгиликлар
Валентин Коваленко ОФК Кубоги ярим финалини бошқаради
ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ОФК Кубоги-2013 ярим финали дастлабки учрашувини бошқариб боради.
Осиё Футбол Конфедерацияси ОФК Кубоги бу йилги мавсуми ярим финал ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, «Ал Қодисия» (Кувайт) - «Ал Файсали» (Иордания) учрашувини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ярим финалнинг дастлакби ўйинига 1 октябрь куни Кувайтнинг «Ал Қодисия» клуби мезбонлик қилади.
ОФК Кубоги-2013. Ярим финал. Дастлабки ўйин.
1 октябрь.
«Ал Қодисия» (Кувайт) - «Ал Файсали» (Иордания)
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон)
Лайнсменлар: Рафаэль Ильёсов, Маъмур Саидқосимов (Иккиси ҳам Ўзбекистон)
Заҳира ҳаками: В. Цейтлин
Назоратчи: Сафири Иброҳим Исмоил (Гонгконг)
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар