Валентин Коваленко ҳам Суперлига учрашувларидан четлатилди
07 апр 2018 22:37
Янгиликлар
Валентин Коваленко ҳам Суперлига учрашувларидан четлатилди
Суперлига 5-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Қўқон-1912” учрашувида бош ҳакамга ёрдам берган Акбар Қувватов қўпол хатога йўл қўйгани учун жазоланиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Ўйиндан кейин ЎФА Ҳакамлар қўмитаси учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Валентин Коваленконинг ҳам хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқишди. Хулосага кўра, “Локомотив” - “Қўқон-1912” учрашуви бош ҳаками ўйинга яхши тайёргарлик кўрмагани, натижада бир қатор вазиятларда, жумладан, 17-дақиқада “Локомотив” аъзоси Марат Бикмаев гол киритган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда ва иккинчи бўлимда “Қўқон-1912” дарвозасига пенальтини белгилашда хатога йўл қўйгани қайд этилди.
Валентин Коваленко ҳам эндиликда маълум муддат Суперлига ўйинларига қўйилмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар