“Валенсия” ярим ҳимоячиси Бернат 10 млн. еврога “Бавария”га ўтди

Narzulla Saydullayev
8 июл 2014, 07:57
“Бавария” клуби “Валенсия” ярим ҳимоячиси Хуан Бернатни ўз сафига қўшиб олди.
21 яшар хавбек Испания чемпионатининг ўтган мавсумида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Бернат билан келишув 5 йилга мўлжалланган. Ярим ҳимоячи мюнхенликлар таркибида 10 июлдан машғулот ўтказа бошлайди. Хуан янги клубида 18-рақам остида ҳаракат қилади. Футболчининг трансфери Германия чемпионларига 10 миллион еврога тушди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›