UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  1 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  16 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  532 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

"Валенсия" ҳимоячиси "Барселона"га ўтишга яқин Янгиликлар

"Валенсия" ҳимоячиси "Барселона"га ўтишга яқин

"Валенсия" ҳимоячиси Уго Гильямон катта эҳтимол билан фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.

Бу ҳақда "Sport.es" нашри хабар берди.


20 ёшли футболчининг "кўршапалаклар" билан шартномаси ёзда ниҳоясига етади ва "кўк-анорранглилар" уни эркин агент сифатида қўлга киритишга яқинлар. Агар келишув амалга ошса, Уго мавсум тугагандан кейин каталонияликлар сафига текинга ўтади.

Келтирилишича, "Барселона" маълум вақт давомида Угони кузатиб борган ва клубдагилар ҳимоячи уларнинг ўйин услубига тез мослашиб кетишига ишонишмоқда. Ҳимоячи бошида каталонияликларнинг иккинчи жамоаси таркибида тўп тепиши кутилмоқда. Агар Уго ўзини кўрсата олса, уни асосий жамоага ўтказишади ва узоқ муддатли шартнома таклиф қилади.

Гильямон Испания U-19 терма жамоаси таркибида Европа чемпиони ҳисобланади. Ўтган дам олиш кунида у ЛаЛигада дебют қилди. Испания чемпионати 25-турида Уго "Реал Сосьедад"га қарши (0:3) беллашувнинг 46-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика