UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  10 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

ЛаЛига. "Валенсия" 101-дақиқада урилган гол туфайли тайёр ғалабани бой берди Янгиликлар

ЛаЛига. "Валенсия" 101-дақиқада урилган гол туфайли тайёр ғалабани бой берди

ЛаЛиганинг 1-туридан ўрин олган «Валенсия» ҳамда «Реал Сосьедад» ўртасидаги тўқнашувда дуранг (1:1) қайд этилди.

Ўйинда ҳисоб 2-тайм бошида Кевин Гамейро томонидан очилди. Бош ҳакам ўйиндаги тўхталишларни қоплаш мақсадида, баҳсга 8 дақиқа қўшиб берди. Қўшимча дақиқаларнинг бешинчисида Гамейро пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Бироқ, ундан фойдалана олмади. 

Шундан сўнг, «кўршапалаклар» аъзоси Франсис Коклен ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун, учрашув рефериси бу гал мезбонлар дарвозасига пеналти белгилади ва унга иккинчи сариқни кўрсатиб, майдондан четлатди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Микель Оярсабаль эса уни аниқ амалга ошириб, жамоасига 1 очко тақдим этди.


Валенсия – Реал Сосьедад 1:1 (0:0, 1:1)

«Месталья»

Голлар: 1:0 – 58 Гамейро, 1:1 – 90+11, пенальти Ойарсабаль.

Амалга оширилмаган пенальти: 90+5 Гамейро

Валенсия – Силлессен, Гарай, Коста (Пиччини, 82), Габриэл Паулиста, Васс, Гедеш, Кондогбиа, Коклен, Солер (Ферран Торрес, 90), Родриго (Черышев, 85), Гамейро.

Реал Сосьедад – Мойя, Муньос (Родригес, 85), Ле Норман, Сальдуа (Барренечеа, 82), Субельдия, Ильярраменди, Мерино, Янузай (Исак, 71), Эдегор, Ойарсабаль, Виллиан Жозе.

Огоҳлантиришлар: Эдегор (29), Мерино (36), Сальдуа (42), Ле Норман (57), Коклен (63), Черишев (90), Гарай (90).

Четлатиш: Коклен (90+11).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика