UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14ОК-2025 саралаши. Футзалчиларимиз Австралияга қарши баҳс олиб боришмоқда(LIVE)  2 17:42Расман: Бельгия термаси бош мураббийсиз қолди  3 17:06Расман: Оле-Гуннар Сульшер Туркия чемпионатида иш бошлади!  3 16:48"Реал" хавбеки сафдан чиқди  1 16:20"Ювентус" "Аталанта"нинг бир йўла 3 футболчисини олиб келмоқчи  1 15:42"Сепахон" — "Персеполис". Эрон Суперкубоги учун ўйиннинг таркиблари маълум  1 15:06Интервью. Шерзод Эсанов: "Мақсадим - АПЛ. Унга эришмагунча тўхтамайман"  7 14:49"Бешиктош" Сульшер билан музокаралар бошланганини эълон қилди  0 14:12Кварацхелия Парижда ва яқин вақтларда ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади  1 13:42Холанд ва "Ман Сити" 2034 йилгача шартнома имзолади, келишув спорт тарихидаги энг йирикларидан бўлди  6 13:10ОКМК БААга йўл олди, рақиблар орасида ЦСКА ҳам бор  2 12:47"Ал Ҳилол" Салаҳга шошириб қўядиган таклиф беришга тайёр  1 12:21Англия Премьер-лигаси тарихидаги осиёлик энг яхши 11 нафар футболчи  13 11:45Қарши давлат университети Лига аъзоси бўлиш учун ариза берди  6 10:48Интервью. Сергей Чигодаев: "Абдуқодир балки ўзимизда қолганида ҳозирги даражага чиқмасди"  5

Вадим Шодиматов: “Қозонда бори чўмичга чиқади” Янгиликлар

Вадим Шодиматов: “Қозонда бори чўмичга чиқади”

“Бунёдкор”- “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Вадим Шодиматов иштирок этди.
– Бугунги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Қозонда бори чўмичга чиқади, дейишади. Бор гапим шу.

– Мавсумдаги сўнгги учрашувда шогирдларингиз бошқача иштиёқ билан тўп суришлари лозим эди. Ҳар ҳолда бу ўйинга қўқонлик мухлислар ҳам ташриф буюришганди.

– Бу саволни изоҳсиз қолдираман.

– Бугунги учрашувда жамоангиздаги қайси футболчини энг яхшиси деб атаган бўлардингиз?

– Ҳеч қачон ҳеч кимни алоҳида ажаратишни ёқтирмайман. Футбол жамоавий ўйин шундай экан ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам ҳамманинг ҳиссаси бор.

– “Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни қачон бошлайди. Жамоада қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?

– Режага кўра, футболчилар 12 декабрь куни йиғилишади. Лекин қандай ўзгаришлар содир бўлиши борасида ҳозир аниқ бир нарса дейишим мушкул. Барчаси клуб раҳбарларининг қарорига боғлиқ.

– Вадим ака сизга катта раҳмат. Соғлиқ саломатлик тилаймиз.

– Ҳаммани мавсум якуни билан табриклайман. ОАВни ўз ўрни бор. Айнан сизлар туфайли футболимиз ёртириб борилмоқда. Келажакда ҳам футболимизни ёритиб боришингизга шубҳам йўқ. Сизлар билан ўйинларимиз ва машғулотларимизни таҳлил этишларингда ҳамкорлик қилишга тайёрман. Яна такрор айтаман фақат таҳлил қилишда ҳамкорлик қиламан. Лекин ножуя танқидлардан фойда йўқ деб ўйлайман.
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика