UZ

Вадим Чемиртан ҳозир қаерда? Янгиликлар

Вадим Чемиртан ҳозир қаерда?

2016 йилнинг ёзида Вьетнамдан "Бухоро" таркибига келиб қўшилган Вадим Чемиртан 2-даврадаги ўйинлари билан ўзига хос "шок" ҳосил қилганди.

Бухороликлар таркибида 11 ўйинда 8 гол урган молдовалик ўйинчи келаси мавсумни Тошкентни "Бунёдкор" клуби сафида ўтказди, аммо ўзидан кутилган ўйинни кўрсата билмади. 2018 йилни АГМКда бошлади, мавсум ўртасида "Бухоро"га қайтди. Бироқ, Ўзбекистон чемпионатида дебют мавсумидаги натижаларини такрорлай олмаган Чемиртан 2019 йилнинг қишида юртимизни тарк этди.

Маълумот учун, 1987 йилда туғилган футболчи айни пайтда ўз юртида Тирасполнинг "Динамо-Авто" жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти. У сўнгги бор жорий йилнинг 24 февраль куни рақиблари дарвозасига йўл топа олган эди.

Достон Ибрагимов ҳозир қаерда?

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика