UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  2 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  3 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5

Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин қандай кечганини ҳамма кўрди, шу боис саволларга ўта қолайлик.

- Бугун иккала дарвозабон ҳам майдонда ҳаракат қилди. Охирги ўйинларда Эдем Немановга ишонч билдириб келаётган эдингиз.

- Бу ерда ишончдан ташқари машғулотларда ишлаш ҳам бор. Машғулотда ҳар икки дарвозабон ҳам яхши ишлайди. Неманов терма жамоага кетган пайт биз назорат учрашувлари ўтказдик ва бунда дарвозани Ягудин қўриқлади. Равшан Ягудин анча тажрибали дарвозабон. Машғулотдаги ҳаракатларидан келиб чиқиб уни асосий таркибда туширдик. Унинг кўз билан боғлиқ муаммоси бор эди. Аввалига ўйнай оламан деди. Кейин эса танаффусда учрашувни давом эттира олмаслигини айтди. Шу боис иккиинчи таймда Немановни туширдик.

- Бугунги мағлубиятга "Динамо" захира ўриндиғининг торлиги ҳам сабаб бўлдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Захирамиз чиндан ҳам тор. Баъзи ўйинчиларда жароҳат бор, баъзилари дисквалификацияга учраган. Афсуски, захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади. Бундай ўйинларга катта захира керак бўлади. Мағлубият учун самарқандлик мухлислардан узр сўрайман.

- Балки тўп назоратини қўлга олиб дуранг учун ҳаракат қилса тўғри бўлмасмиди?

- Биз Фарғонага ғалаба учун келгандик. Ҳатто ўйинда ҳам ғалаба учун ҳаракат қилганимиз кўринди. Дуранг қайд этсак ҳам бўлади деган хаёл билан стадионга келмаймиз. Шу боис тўпни ушлаш учун эмас, балки гол уриш учун ҳаракат қилдик. Йўқ жойдан оддий хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Футбол шунақа ўйин, доим ҳам устунликка эга жамоа ғолиб чиқавермайди.

- "Динамо" нима учундир Левченко бошқарувидаги "Нефтчи"га фақат мағлуб бўляпти.

- Чунки сизларда яхши мураббий бор, шунинг учун ҳам доим ютяпти. У тактикани ва ўйинчилар танловини ҳар доим тўғри қиляпти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
21 сен 07:37:08
تعمورخن ومار خجا
Abramov natija uchun emas xujum uchun oʻynidi va 6-0 yesaxam mazza qiluburadi bunga P natija kerakmas bunga)))
+1   
21 сен 01:05:54
Фарход
Келаси уйин ютади хали медаллар учун курашамиз ва иншооллох КУБОК ни АЗИМ ШАХАР САМАРКАНДга олиб келишади Карленовичга ишонамиз
+1   
21 сен 00:21:54
Timur Nazarov
Уйин хакида фикрингиз деган саволни йукотиш керак. Абрамов боплабди журналистни
+1   
21 сен 00:09:49
Haqiqat-2
Абрамовнинг интервьюсини кутиб утиргандим ухламасдан. Жуда кеч куйилди. Доим аник ва тугри гапиради. Бугун Нефтчи кучли эканини Тан олибди гапларидан...
   
21 сен 05:01:01
Шухратжон Муйсинович
Қийин ўйин бўлди. Лекин, мухлислар учун ёқадиган жанговар ўйин бўлди. Динамо ҳам яхши футбол кўрсатди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика