UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  3 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  3 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1

Вадим Абрамов: "Яхшибоевда терма жамоада ўйнаш учун хоҳиш кўрмадим" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Яхшибоевда терма жамоада ўйнаш учун хоҳиш кўрмадим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия ва Ироқ терма жамоасига қарши кечадиган ўртоқлик учрашувлари олдидан пойтахтимизда машғулотларни давом эттирмоқда.

Миллий жамоамизнинг бугунги машғулотидан олдин бош мураббий Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кечадан машғулотларни бошладик. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинида иштирок этган футболчиларга дам берган эдик, улар бугун келиб қўшилишди. Бугун эса тўлиқ таркибда йиғилдик. Фақат "Пахтакор"нинг жароҳат олган уч нафар футболчиси биз билан сафар ўйинига бора олмайди. Игорь Сергеевнинг ўрнига "Локомотив" футболчиси Темурхўжа Абдухолиқовни жалб қилдик. Яна икки нафар футболчи БААда қўшилади. Легионерлар айримлари пандемия сабаб етиб кела олишмади, айримлари жароҳат олишган. Яна бир ҳужумчимиз Элдор Шомуродов "Женоа"га мослашмоқда. Аввалида ҳавотир олган эдим. Уларга соғлиқ тилаймиз. Қандай жамоада ўйнашидан қатъий назар ўйин амалиётига эга бўлиши биз учун муҳимдир.

Жасур Яхшибоев октябрь ойидаги йиғинда қатнашди. Лекин унда термада ўйнашга хоҳиш кўрмадим. Катта хоҳиш йўқ экан Яхшибоевсиз ўйнаймиз. Боши оғриган ёки бошқа омиллар сабаб биз билан бирга бўлишни истамади. Терма жамоа эшиклари очиқ, фақат у ўзига ўзи эшикларни ёпмоқда. Ҳали ёш футболчи, балки ҳаммасини тушуниб олар. Нималарга қодирлигини ва имкониятларини биламиз. Хет-трик қайд этди? Бу билан уни табриклайман. Бобир Абдихолиқов бугун анализ топширган, ҳаммаси жойида оддий шамоллаш бўлса у машғулотларга қайтади. БААда учинчи назорат ўйинини ҳам ўтказиш борасида нима ҳам дейишим мумкин, Баҳрайн билан ўйнашимиз эҳтимоли бор эди, аммо БААни мағлуб этганимиз учунми улар биз билан эмас Тожикистон билан ўйнашни исташди. ",- дейди Вадим Абрамов.




Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика