UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  8 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

Вадим Абрамов Яман билан ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Вадим Абрамов Яман билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Теглар :  Вадим Абрамов
Ўзбекистон МТЖ Яман терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсдан сўнг матбуот анжумани ташкил этилмади. Шундай бўлсада, ЎФА матбуот хизмати терма жамоамиз устози Вадим Абрамовнинг фикрларини тақдим этди. 

"Бундай ўйинлар умрингизни ярмига қисқартиради. Ўйин жуда қийин ўтди. Умуман олганда барча ўйинлар шундай бўлади. Кимлардир бу ўйинда осонликча ғалаба қозонамиз деб ўйлаганди. 

Улар билан Саудия ҳам 2:2 ўйнаган. Ёмон жамоа эмас, уларга мослашдик, ўз ўйинимизни намойиш этдик.

Энди бундан ҳулоса чиқарамиз. Бугун Саудия Арабистони ҳам қийналди. Тушунишимча, улар 85 дақиқагача гол ура олишмади. Шунингдек, иқлим шароити ҳам осон эмас. Энди тикланиб, Саудия билан ўйинга тайёрланишимиз лозим.

Биргина ҳаракат билан ҳужумчини олдинга олиб чиқмоқчи эдик, браклар кўп бўлди, ўз футболимизни кўрсата олмадик. Аммо, вазиятларимиз бўлди, улардан фойдаланганимизда хотиржам ўйнай олардик. Афсуски, уларнинг дарвозабони яхши ҳаракат қилди. Шундай бўлсада йигитлардан миннатдорман, ҳисобни ушлаб қола олишди. 

Бундай ҳисобда охирги дақиқалар ҳаяжонда ўтади. Энди саудияга тайёрланамиз. 

У 90 дақиқа ўйнаши лозим эди, у яна сариқ карточка олмаслигига ишонардим, чунки у ақлли футболчи, аммо ўз имкониятларидан паст ўйнади. (Ушбу вазиятда мураббий катта эҳтимол билан Машарипов ҳақида гапирди)

Умар Эшмуродов ҳақида: Афсуски, биринчи таймда ҳаяжонланди, МТЖ футболчиларида ўйин тажрибаси бўлиши керак, шунинг учун тажрибали Ашурматовни туширдим, у яхши ўйнади", - деди Абрамов.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика