UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 19:13"Динамо" — "Лочин". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйин учун таркиблар маълум  1 18:44Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  2 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  8 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  3 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  6 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  12 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  7 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  16

Вадим Абрамов: "Станоевич бошқа позицияда ўйнамоқда. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Станоевич бошқа позицияда ўйнамоқда. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Динамо" (0:0) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги баҳс голгача давом этарди. Шу сабабли, бугунги учрашув Кубок мусобақаси доирасида ўтказилгандек туюлди. Икки жамоа ҳам мағлуб бўлишни истамади. Икки жамоада ҳам етарлича имкониятлар бўлди, аммо ҳисоб очилмади. Мухлислар бундай ноқулай об-ҳавода бизни қўллаб-қувватлаш учун Олмалиққа келишди. Улардан миннатдорман. Умид қиламан, бугунги ўйинимиз мухлисларни хафа қилмади" - дея фикр билдирди Вадим Абрамов бугунги ўйин ҳақида.

- "Динамо" жорий мавсумда ҳалигача ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади, аммо жамоа тўртта баҳсда бор-йўғи иккита гол урди. Ушбу ҳолатни қандай баҳолайсиз?

- Биз қандай жамоалар билан тўқнаш келаётганимизни кўрдингиз. Чемпионат энди бошланди. Вазиятлардан яхши фойдалана олмаётганимизни тан олишимиз керак. Барчаси тез орада яхшиланишига умид қиламан. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз.

- Олександр Кучеренко кетма-кет иккинчи учрашувни ўтказиб юборяпти. Марказий ҳимоячи позициясида эса Марко Станоевич ўйнамоқда. Станоевичнинг марказий ҳимояга кўчиб ўтказдингиз ва ушбу қарорингиз бир вақтлар терма жамоада Одил Аҳмедовни марказий ҳимоячи сифатида ўйнатганингизни эслатмоқда. Ушбу қарор вақтинчаликми?

- Албатта, бизнинг тўрт нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат олган. Салим Мустафоев эндигина жароҳатидан фориғ бўлди. Биз Салимни қайдномага киритдик, аммо майдонга туширишимиз бироз нотўғри бўлар эди. У ҳали машғулотларда иштирок этмади.



- Ушбу қарорингиз майдон марказида ҳолатга ҳам таъсир ўтказмоқдами?

- Ҳа, Марко ҳозир бошқа позицияда ҳаракатланмоқда. Майдон марказида унинг ўрнини ёпа олиш эса осон вазифалардан эмас. Бугунги учрашувда барчасини биттагина гол ҳал этиб юборган бўларди. Масалан, биз ўз вазиятларимизнинг биридан унумли фойдалана олмаганимизда баҳс умуман бошқача тус олган бўлар эди. Барчаси дастлабки голга боғлиқ эди.

- Тажрибали Санжар Қодирқуловни танаффусда захирага олдингиз ва унинг ўрнига Ойбек Ўрмонжоновни майдонга туширдингиз. Бунга нима сабаб бўлди? "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг Ўрмонжонов ўйинини юқори баҳолаган эдингиз. Футболчига янада кўпроқ имконият беришга қарор қилдингизми? Ёки Қодирқуловнинг ҳаракатлари сизни қониқтирмадими?

- Қодирқулов биринчи таймда ўйин темпидан ортда қолгандек. Санжар бироз нотўғри қарорлар қабул қилди. Айрим бир ҳолатларда шундай кўнгилсизликлар учраб туради. Иккинчи бўлимда бизда вазиятлар пайдо бўла бошлади.

- "Динамо" бугун жуда яхши вазиятларга эга бўлди, аммо барча имкониятларини кўкка совурди. Ёмон реализация ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. Ушбу жиҳат жамоангиз ўйинига қанчалик таъсир ўтказди?

- Албатта. Ҳалилов ўз вазиятидан фойдаланиши керак эди, аммо у нотўғри қарор қабул қилди. Рақиб дарвозабони ҳам ўша вазиятда яхши ўйнади. Футболда шундай бўлиб туради. Балки футболчиларда ҳаяжон бўлгандир, сабаби биз мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган жамоага қарши ўйнадик.

- Вадим Карленович сиз 5-турдан сўнг Жоэль Кожонинг ўйинини унутасизлар деган эдингиз. Мана тўртта тур ортда қолди, аммо Кожонинг ўрни ҳали ҳамон сезилмоқда...

- Адашмасам, Кожо ўтган мавсумда 8та гол урди. Жорий мавсум эса 30та турдан иборат. Чемпионат якунланганида нечта ҳужумчимиз Кожонинг ўтган мавсумдаги натижаси такрорлаганини солиштирамиз.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
07 апр 07:39:43
Азик Asian
Абрамовга койил колиш керак. Унинг ешида сабр бн жамоани пролигадан олиб чикиб иккинчи йилнинг узида ракобатбардош ва ута хужумкор жамоа шакллантира олишни узи булмайди. Шахсан ман учун унинг мехнатлари ута юкори бу ерда. Шунака ишлашда давом этса Динамо факат лидерлар сафида кайд этадиган жамоага айланади. Тугри футболга галаба ва маглубият хар доим енма ен юради аммо Абрамовнинг улкан мехнати туфайли хам Динамога хар бир уйинда галаба тилайман. Олга Динамо !!!
+1   
07 апр 10:55:54
Designsprint
Ximoyachi O'rozov vobshey zor ximoyachi ekan kecha OKMK ni boydor futbolchisiga umuman imkoniyat bermadi
+1   
07 апр 10:54:25
Designsprint
Bu Abramovi komandasini byudjetiga yahwi pul derilsa zor futbolchilani opkelin ancha bunchasini qiynab qoyadi - xoziram ancha bunchasini qiynavoti
+1   
07 апр 10:44:45
mirabzal
Абрамов ты хитрый человек
+1   
07 апр 10:28:24
Nodirbek Axmedov
Анча яхши жамоа шакллантиришга эришди Абрамов!!
Гап йўқ Абрамов!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика