UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  4 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  0 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  7 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  3 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  34 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  25 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  7

Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Хоразм" қувноқ жамоа. Биринчи даврада ҳам 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтимизда ўйинни ўзгартириб юборгандик. Ғалати гол ўтказиб юбордик, йўқ жойдан. Яхшиямки биринчи бўлимда бошқа гол ўтказиб юбормадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимизни тўғрилаб олдик. "Хоразм" яхши жамоа. Мухлисларимизни табриклаймиз. Барибир нотўғри ўйнаяпмиз, айниқса ҳимояда. Ўзимизга бўлган ишонч ошиб кетяптими билмадим" - деди Вадим Абрамов баҳс якунлангач.

- Ҳожимирзаев жароҳат олди ва Ҳошимов ҳам ўзини яхши ҳис этмагандек. Жамоа иккинчи бўлимни ҳужумчиларсиз ўтказди...

- Ўрозовни йўқ жойдан сариқ карточка олди ва "Бунёдкор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бир нечта футболчиларимиз бўлажак ўйинда иштирок этмайди. Ҳошимов бироз эҳтиёткорлик билан ўйнамоқда. Шу сабаб уни захирага олдик. Ҳужумчисиз ўйнадик дейиш нотўғри, сабаби Фирдавс Абдураҳмонов майдонда эди.

- Ҳимоячиларимизда бироз ўзига бўлган ишонч бордек ва шу сабабли гол ўтказиб юбордик дедингиз. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Билмадим. Менимча, битта гол ўтказиб юборсак, иккита гол уриб ютиб кетамиз деган хаёл бўлса керак. Руҳий жиҳатдан муаммо бор. Айб фақат ҳимоячиларда эмас, хавбеклар ҳам ортга қайтишга улгурмаяпти.

- ОАВда ёзилишича, "Динамо" кейинги мавсумда ўз олдига янада каттароқ мақсадлар қўйиши ва молиявий жиҳатдан имкониятлар янада кенгайиши мумкин экан. Чемпионлик - асосий вазифа этиб белгиланармиш. Раҳбарият билан гаплашмадингизми? Ушбу гап-сўзлар қанчалик рост бўлиши мумкин?

- Умид қиламанки, бу гаплар рост. Мен ҳар доим бундай мақсадлар қўйилиши тарафдориман. Раҳбарият аниқ бир мақсадни белгилаб бермаган бўлса ҳам, ўзимиз шунга интилишимиз керак. Самарқанддек шаҳарда катта амбицияларга эга клуб бўлиши керак. Менимча, бундай вазифа қўйилиши керак.

- Ўтган мавсумда "Динамо" Суперлигадаги энг кам бюджетга эга жамоа деб айтган эдингиз. Ўзи жорий мавсумда жамоанинг молиявий имкониятлари яхшиландими?

- Бизга кейинги мавсумда барчаси барқарор бўлишини ваъда беришганди. Шундай ҳам бўлишига умидворман. Ҳоким клубга эътибор қаратмоқда, аммо ҳозир у инсон банд. Самарқанд ўта катта аҳамиятга эга шаҳар ва шу сабабли уй ўйинларимизни ўтказиб юборяпмиз. Муаммо фақат шунда. Самарқанддек шаҳар ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак деб ўйлайман. Янги стадион қурилади деган умиддаман.

- "Динамо"да қолдирилган ўйин туфайли жадвал бироз тиғиз. Зич график жамоага қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин.

- Биз аҳмоқона тарзда кўп очколар йўқотдик. Агар шунчаки пенальтилардан фойдалана олганимизда Кубок финалида ўйнаган бўлардик. Шунингдек, яна қўшимча тўрт очкомиз бўларди. Чемпионлик учун охиригача курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз, аммо назарий жиҳатдан ҳали ҳам имкониятларимиз бор.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
31 окт 09:04:55
Umid Tursunov
Samarqandga bitta stadion yetishmayapti juda gozal shahar!!!!
   
31 окт 04:21:26
Абд
Erkak, balli, birovlaran to'nkamabdi boshqalarga o'xshab!
   
31 окт 03:35:58
Фарход
Карленович Самарканд лик ишкибозлар Сизга ишонишади ! Давай - Давай ДИ- НА- МО !
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика