UZ

Сўнгги янгиликлар

22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  4 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  8 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  13

Вадим Абрамов: "Омадимиз келиб, сўнгги дақиқада гол урдик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Омадимиз келиб, сўнгги дақиқада гол урдик"

Теглар :  Вадим Абрамов
"Хоразм"га қарши кечган баҳсдан (1:0) сўнг "Динамо" устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Вадим Абрамов: "Ўйин қийин кечди. Омадимиз келиб, сўнгги дақиқада гол урдик. Бу футболчи олдинроқ оддий вазиятдан фойдаланиши керак эди. "Хоразм" жамоасига бугун ўйнагандек давом этишни тилаб қоламан.

- Про лигада қайси жамоаларни асосий рақиб деб биласиз?

- Жадвалда улар ажралиб қолгандек деб ўйлайман. "Локомотив" ва "Қўқон-1912" Суперлигага чиқишга даъвогарлик қилса керак. Ҳозир аниқ бир нарса дейиш қийин, бироз кутайлик.

- Жоэль Кожо ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- У ҳаракат қиляпти ва биз бундан қониқяпмиз. Яхши ҳужумчи, жамоамизга киришиб кетди. Баъзи вазиятлардан фойдалана олмади, майдон ҳам "оғир" экан.

- Бугун "Динамо" сафида икки асосий футболчи йўқ эди. Улар қачон қайтишади?

- Олдимизда катта танаффус бор. Бу вақт ичида ҳатто қушлар ҳам катта бўлиб қолишади.

"Хоразм" менинг Ўзбекистондаги биринчи жамоам бўлган. Одамлар илиқ кутиб олишди. Қайтиш ёқимли бўлди. Ҳаммага катта раҳмат.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика