UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  0 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  3 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  25 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  28 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  256 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6

Вадим Абрамов: "Оғир ўтган ўйинда ғалабага эришдик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Оғир ўтган ўйинда ғалабага эришдик"

Про-лига 12-туридан ўрин олган "Динамо" - "Машъал" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Нима дейиш мумкин, бугун осонликча ютмадик. Ўйин давомида турли босимларга дуч келдик. Биринчи бўлимда гол урдик, бироқ бўлим давомида рақиблар бизга қаттиқ қаршилик кўрсатишди. "Машъал"нинг услуби шунақа, курашувчан жамоа.

- Иккинчи бўлимда ҳам вазиятларимиз бўлди. Шулардан бирида меҳмонлар дарвозабони олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб гол урдик. Оғир ўтган ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритдик.

- Жамоа намойиш этган ўйиндан қониқдингизми?

- Натижа бўйича қониқдим. Бироқ, ўйин борасида диққат эътиборни йўқотиб қўйган вақтларимиз ҳам бўлди. Бугун "Машъал" бизга кучли қаршилик кўрсатди. Хулоса олиш учун етарли даражада вазиятларга бой бўлган ўйин.

- Яна 4 кундан кейин "Навбаҳор-фарм" билан ўйин бор. Бу вақт ичида жамоа тикланиб улгурадими?

- Ҳар қандай холатга тайёр бўлишимиз зарур. Кетма-кет ўйинлар ўтказаяпмиз. Кубок мусобақаси, чемпионат, қисқа фурсат ичида бир нечта учрашувда майдонга тушдик. Кейинги ўйинда ҳам албатта ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Эркин Бойдуллаевда жароҳат борми?

- Ҳа, Бойдуллаев жароҳат олган. Бундан олдинги ўйинда эски жароҳати қайталаниб қолди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика