UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Суарес ва Месси ўзларининг футбол клубларига асос солишди  0 09:02Роналдуда иккита йўл бор  2 08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  4 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  3 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  1 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  3 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  11 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  29 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  5 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  1

Вадим Абрамов: "Нега ҳакам бизнинг ўйинчини ҳақорат қилади?" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Нега ҳакам бизнинг ўйинчини ҳақорат қилади?"

Сoca Cola Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фикримча, бугун мухлисларга ёқадиган учрашув бўлди. Мураббийлар эса, асабийлашишди. Аввалига ўзимизнинг хато сабабли гол ўтказиб аҳволимизни қийинлаштирдик, лекин кейин вазиятни ўнглай олдик. 

Мени тушунмаганим шуки, Тўраевга нима сабабдан иккинчи сариқ карточка билан қизил кўрсатилди? Бизнинг фойдамизга жарима тўпи белгиланиб, бизнинг ўйинчига қизил карточка кўрсатиляпти. Бу нима? Футболга янги қоида киритилгану, мен билмайманми? 

Ўзи Тўраевнинг биринчи сариғи нима сабабдан кўрсатилганини ҳам тушунмадим?! Рақиб ўйинчиси бизнинг футболчига қўполлик ишлатяпти, ҳакам ҳар иккала ўйинчига ҳам сариқ карточка кўрсатяпти. Жабрланувчи сариқ карточка олиши ҳам футболнинг янги қоидасими? Қизиғи, Тўраев ҳакамга шу вазиятни тушунтирмоқчи бўлгани учун сариқ карточка олди. 

Яна бир гап: ҳакамга футболчини ҳақорат қилишга ким рухсат берган? Нега ҳакам бизнинг ўйинчини ҳақорат қилади? Бу нима деган гап? Яқинда ҳакамлар ҳақида илиқ фикрлар билдиргандим, шундан бери ҳаммаси биз учун тескари кетяпти. Шуни умуман тушунмаяпман!?

Рейтинг: +81   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика