UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  5 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  6 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  7 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  34 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0

Вадим Абрамов: "Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз"

ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Саудия Арабистони – Ўзбекистон (3:0) ўйинидан кейин термамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун рақиб биздан кучли эди. Саудия Арабистонини ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Ўзбекистондаги кўплаб футбол мухлислари биздан ғалаба кутишганди, бироқ афсуски, мағлубиятга учрадик. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз.

Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатоим. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин.

Биз рақибнинг қарши ҳужумлари хавфли эканини билардик. Биринчи таймда рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетмаслигига ҳаракат қилдик, афсуски, ўйинга берилиб кетдик ва хатога йўл қўйдик. Кейин эса кутилмаганда иккинчи голни қабул қилиб олдик. Рақиб осонгина иккинчи голни урди. Бугун ҳаттоки гол ура олмаганимиз ҳайратланарли, Саудия Арабистони дарвозаси олдида айтарли хавфли ҳужум ҳам ташкил эта олмадик.Қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Биз Саудия Арабистони қарши ҳужумларда яхши ўйнашини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Лекин кутилмаганда биринчи тўпни ўтказиб юборгач, ўйин услубимиз йўқолиб қолди. Бунинг устига иккинчи голни ҳам ўтказдик. Мени кўпроқ гол ура олмаганимиз ҳайрон қолдирди", – деди Абрамов.

Рейтинг: -272   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика