UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:22"Антверпен" — "Ауд-Хеверле Лёвен". Таркиблар маълум  3 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  22 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12 20:04"Ризеспор" — "Гёзтепе". Чемпионатнинг илк тур ўйини учун таркиблар маълум  0 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  2 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  17 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  2 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0

Вадим Абрамов: "Мени ҳам ишдан бўшатишса норози бўламан" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Мени ҳам ишдан бўшатишса норози бўламан"

"Локомотив" - "Ал-Ҳилол" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
"Рақибни табриклайман. Гуруҳдаги энг кучли жамоа эканини кўрсатди. Биринчи бўлимда жуда ҳам ёмон ўйнадик. Иккинчи бўлимда ҳужумкор бошладик. Лекин улар гол уриб кетишди", - деб гап бошлади Абрамов.

- Ўзбек клублари ОЧЛдаги омадсиз иштирок этишмоқда. Чемпионатимиз куз-баҳор тизимига ўтгани яхши эмасми?
- Йўқ шу тизимнинг ўзи яхши. Ўтган йилларда клубларимиз яхши иштирок этишганди. Бизга шунчаки ОЧЛдаги тажрибасизлик етишмади. Биринчи йилдаёқ жуда кучли жамоаларга қарши ўйнадик.

- Ёшлар жамоасида Икром Алибоев каби футболчилар яна борми?
- Ҳозирча фақат у. Жамоанинг мактаби фаолиятидан қониқаяпман. Ёшларга имкон бериб борамиз, улар хатолар қилиб ўсишади.

- Жамоангиз зарба бериш эмас тўпни ўзида сақлаб туришга уринаётгандек таассурот қолдирмоқда.
- Четдан қараганда шундай бўлиши мумкин. Рақиб имкон берса зарба бераяпмиз. Имкон бўлмаса зарба ҳам бўлмаяпти.

- Бикмаевни алмаштирганингизда норозидек туюлди...
- Ким алмаштирилганида хурсанд бўлади? Бу нормал ҳолат. Агар мени ҳам ишдан бўшатишса мен ҳам норози бўламан (кулади).

- Жасур Ҳасановни нима учун айнан биринчи бўлимда алмаштирдингиз?

- Шунчаки у ўйинга киришиб кета олмади. Жуда кўп хатога йўл қўйди. Шу боис таваккал қилиб марказни кучайтиришга қарор қилдим.

- "Ал Ҳилол" жамоаси ҳақиқатдан ҳам кучли эканини кўрдик. Бундай жамоаларга қарши қандай ўйнаш керак?
- Шунчаки хатосиз ўйнаш керак. Агар Саудияда ўтган баҳсни кўриб чиқсангиз биронта вазиятда тўп олиб қўйишмади, ўзимиз тўпни олдириб қўявердик.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика