UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  3 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  17 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Вадим Абрамов: “Мақсад битта – фарғоналик мухлисларни стадионга қайтариш” Янгиликлар

Вадим Абрамов: “Мақсад битта – фарғоналик мухлисларни стадионга қайтариш”

Кеча Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини расман ўз мураббийлигига олган Вадим Абрамовнинг Фарғонадаги фаолияти бошланди.

Тажрибали мутахассис ва жамоа ўртасидаги учрашувдан сўнг Вадим Карленович клуб расмий сайти учун ўзининг илк интервьюсини бериб ўтди.

– Даставвал, клуб раиси Тоҳир Кападзе мени Намангандаги “Навбаҳор” – “Нефтчи” баҳсини кўришим учун таклиф қилди. Бошқа режаларим борлигига қарамай, Наманганга бордим. Баҳсда икки ўйин натижасига кўра “Нефтчи” кейинги босқичга чиққач, бош мураббийлик таклифини қабул қилишга рози бўлдим. Аслида, “Нефтчи” клубида 1991-йилдан бошлаб фаолият олиб борганман.  Бу вақтда клуб тизимида Юрий Саркисян ва Лев Вахтинлар ишлашарди. Ўша даврларни “Нефтчи”нинг энг ёрқин даврлари сифатида эслайман.

Янги бош мураббий клубда иш бошлаганда албатта жамоадаги камчиликларга эътибор қаратади. Ҳар бир мутахассисни футбол борасидаги ўз қарашлари мавжуд бўлади. Айни пайтда бор диққат- эътиборимиз биринчи давра сўнггига қадар бўлиб ўтадиган баҳсларга қаратилган. Биринчи галдаги мақсад мазкур беллашувларда максимал натижани қайд этиб, имкон даражада турнир жадвалида юқорилаш ҳисобланади. Таркибдаги ўзгаришлар давралар оралиғида содир бўлади. Селекцияга айнан шу вақтда эътибор қаратамиз. Бироқ ҳозирги пайтда яхши савиядаги футболчиларни топиш осон эмаслиги учун махаллий футболчиларга ҳам эътибор қаратамиз. Ўйлашимча, Фарғонада иқтидорли футболчилар кўплаб топилади. 10 июнь куни “Цементчи”га қарши назорат баҳси ўтказишни режа қилиб турибмиз.



“Нефтчи”нинг Намангандаги баҳсини кўриб шундай хулосага келдимки, бу рақобатда ҳар икки клуб ҳам тенг ўйин кўрсатди. “Нефтчи” жамоасининг ўйинида камчиликлар йўқ эмас. Мени яна икки жиҳат ҳавотирга солмоқда: жамоанинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни ва шу вақтга қадар киритган голлар сонининг камлигидир. Бу эса ҳужум чизиғи устида жиддий ишлашимиз кераклигидан далолат бермоқда. Мухлислар доим ғалаба истайди. Мағлуб бўлиб турган жамоа ўйинига мухлисларнинг келмаслиги табиий ҳол деб ўйлайман.

Масъулиятни  ҳис этиб турибман. Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ меҳнат қиладиган вақтда турибмиз. Мухлисларга катта ваъдаларни бериб, унинг устидан чиқмасак, яхши ҳолат бўлмайди. Жамоага ёрдам бериш учун келдим. Очиғи, мен сеҳргар эмасман. Иш жараёнида таркибдаги футболчилар билан тезроқ яқиндан танишиб,  олдинга қадам ташлашимиз зарур.  Мен футболчиларни керак бўлса қайтадан кашф этиб, юқори имкониятларини ишга солишда қўлимдан келган барча ишни қиламан. Бироқ кўп нарса футболчиларнинг ўзларига боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Футболчининг спортдаги умри узоқ эмас. Шундай экан бу қисқа даврдаги имкониятдан завқланиб – фойдаланиб, мухлисларни хурсанд қилиш керак. Мақсад битта – фарғоналик мухлисларни стадионга қайтариш, – деди Абрамов

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика