UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  0 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  461 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6

Вадим Абрамов: «Локомотив» билан янги ғалабаларга эришмоқчиман» Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Локомотив» билан янги ғалабаларга эришмоқчиман»

Хабар берганимиздек, «Локомотив» клуби бошқарувида кутилган ўзгариш содир бўлди.
Жамоа Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичида муваффақиятсизликка учраганидан кейин клуб раҳбарияти шу кунгача бош мураббий вазифасини бажариб келаётган Ҳаким Фузайловни истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини эса 2009-2010 йилларда «Локомотив» клубини бошқарган, кейинчалик Ўзбекистон миллий ва Олимпия терма жамоаларида фаолият олиб борган Вадим Абрамов эгаллади. Таниқли мутахассис бугундан енг шимариб ишга киришди. Биз жамоанинг янги бош мураббийидан қисқача интервью олдик.

- Вадим Карленович, аввало ўзингиз учун бегона бўлмаган жамоага хуш келибсиз.

- Раҳмат.

- «Локомотив» клубидан тушган таклифни қандай қабул қилдингиз?

- Яхши. Ўз олдига жиддий вазифалар қўйган клубда ишлаш ёқимли ва «Локомотив»нинг ҳам юксак мақсадларни кўзлаётганидан мамнунман. Шу боис темирйўлчилар жамоаси таклифини ҳеч иккиланмасдан қабул қилдим.

- Сиз ишлаган давр билан солиштирганда жамоада жиддий ўзгаришлар бўлган. Энг аввало клуб инфратузилмаси яхшиланди, қолаверса таркиб ҳам кўчайтирилди. Бу сизни хушнуд этяптими?

- Албатта. Аслида мен ишлаб юрган пайтларда мана шу ўзгаришларга пойдевор қўйилган эди. Ҳозир жамоа халқаро талабларга жавоб берадиган ажойиб стадион ва ўз базасига эга. Жамоадаги бу ўзгаришлардан хурсандман. Ўзбек халқида “от айланиб қозиғини топади”, деган мақол бор. Шундай экан, мен ўз уйимга қайтдим ва энди «Локомотив» билан янги ғалабаларга эришмоқчиман.

- Мураббийлар штабида ўзгаришлар бўладими? Сизнинг доимий ҳамроҳингиз Марат Мифтахутдинов ёки миллий терма жамоада бирга ишлаган ёрдамчингиз Шуҳрат Мақсудов «Локомотив»да пайдо бўлиши мумкинми?


- Агар қандайдир ўзгаришлар бўлса, бу ҳақда биринчи бўлиб хабар топасизлар. Ҳозирча жамоа мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ, ҳамма ишлашда давом этмоқда. Кўрамиз, балки қандайдир ўзгариш бўлиши мумкин. Мақсудовга келсак, унинг иши бор. У ёшлар терма жамоаси бош мураббийи ҳамда миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишламоқда. Шу боис Шуҳратни «Локомотив»га таклиф этмайман.

- Ҳозир жамоада миллий чемпионатимиз учун нисбатан кўп футболчи тўпланиб қолган. Таркибда ҳам қандайдир ўзгаришлар бўладими?


- Жамоада юксак савияга эга футболчиларнинг кўпроқ бўлгани маъқул. Яхши ўйинчилар ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Бироқ, масаланинг иккинчи жиҳати ҳам бор. Майдонда фақат 11 нафар футболчи тўп суради, ҳаммада мунтазам ўйнаш имконияти бўлмаслиги мумкин. Мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда бу масалани ҳал қиламиз. Кимлардир бошқа жамоаларга ижарага берилиши ҳам мумкин.

- Жамоадаги футболчиларнинг аксарияти нисбатан катта ёшдаги футболчилар экани сизни ташвишга солмаяптими...

- Агар футболчи майдонда яхши ўйин намойиш этаётган бўлса ҳеч ким унинг ёши ҳақида гапирмайди. Лекин, ўйини қовушмаса ёки аввалги савиясидане паст ўйин кўрсатишни бошласа дарҳол ёши ҳақида гапириб қолишади. Мен ҳеч қачон футболчини паспортига қараб ўйнатмайман. Ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ.

- «Локомотив» энди навбатдаги расмий ўйинини 7 март куни ўтказади. Бу ўйингача жамоа тайёргарликни қаерда олиб боради? Жамоа хорижга чиқиши ҳам мумкинми?

- Жамоа олдига жиддий вазифалар қўйилган экан, тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлиши керак. Ҳозир юртимизда қиш, ҳамма ёқ қор билан қопланган. Бундай шароитда мавсумга яхши тайёргарлик кўриш қийин. Агар жамоада ҳаммаси рисоладагидек бўлса, хорижга чиқишнинг зарурати бўлмасди. Аммо, Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичидаги ўйин кўрсатдики, ҳали қилинадиган ишлар кўп. Жамоа хорижга чиқиш-чиқмаслиги яқин бир-икки кун ичида ҳал бўлади.

- Самимий суҳбатингиз учун раҳмат. Сиз ва «Локомотив» жамоасига янги мавсумда омад тилаймиз.

Отабек Эшмаматов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика