UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  61 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Вадим Абрамов: "Гоҳида футбол адолатсиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Гоҳида футбол адолатсиз"

Теглар :  Вадим Абрамов
«Динамо» - «Нефтчи» (1:0) учрашувидан кейин фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин борасида ўртоқлашди.

- Вадим Карленович, аввало ўйин борасида тўхталсангиз…

- Сўнгги сонияларда гол ўтказиб, аламли мағлубиятга учрадик. Футбол шунақа адолатсиз - гоҳида яхши ўйнаб ҳам мағлуб бўласан. Биринчи бўлимда рақибларимиз, иккинчи бўлимда эса биз яхшироқ ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. Аммо, қўшиб берилган сўнгги сонияларда стандартдан гол ўтказиб юбордик. «Динамо» иккинчи бўлимдаги ягона вазиятини голга айлантирди, биз эса йўқ.

- «Нефтчи» таркибига назар соларканмиз, асосий таркибда ёшлар, захирада эса Мансур Саидов, Иброҳим Раҳимов, Жасур Ҳасанов сингари номдор футболчилар қолишди. Бу нима билан боғлиқ?

- Футболда ким ўйинга нисбатан яхшироқ тайёр бўлса, ўша майдонга тушади. Тажрибали футболчиларимиз ҳам иккинчи бўлимда майдонга туширилди. Мансур Саидов ҳам захирадан майдонга тушиб, катта ёрдам бериши мумкин эди. Аммо, ўйиннинг боришига қараб у захирада қолди. Ёш футболчилар ҳам ёмон ўйин намойиш этишмади, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Асосий ҳужумчи Муйдин Мамазулуновнинг таркибда йўқлиги нима билан боғлиқ?

- Муйдин жароҳати боис бизга ёрдам бера олмади.

- «Нефтчи» ўйиннинг бошидан қандайдир мотиватциясиз тўп сургандек кўринди. Бу ЎФФ чиқарган қарор билан боғлиқми?

- Йўқ, бундай деб ўйламайман. Олдин ҳам айтгандим, қарор футболчиларга таъсир этиши мумкин деб, аммо бугунги баҳсда бу футболчиларга таъсир қилгани йўқ. Футболчилар ҳар қандай ҳолатда ҳам майдонга чиқиб ўз ишларини қилишлари лозим. Иккинчи бўлимда жамоам кўрсатган ўйиндан қониқдим, футболчилар яхши ҳаракат қилишди.

- «Нефтчи» Олий Лига билан хайрлашди. Якунда ЎФФ ўз қарорини ўзгартириш борасида сизда қандайдир умид борми?

- Фол очишни ёқтирмайман, қарорни ўзгартирадими ёки йўқми биз барибир ўшанга амал қиламизку. Мен бу борада гапираманми ёки йўқ фикрим билан ниманидир ўзгартира олмайман. Биз ниманидир ўзгартира оламаймиз, чунки қарорни биз қабул қилмаймиз. Менинг фикримни биласиз, бу борада позициямни билдирганман. Ман барчасига розиман, фақат айтишсин, айнан қандай критериялар асосида 12 та жамоани танлаб олишади? Шуни билмоқчимиз.

- Cўнгги савол. «Динамо» Фарғонада «Нефтчи»ни мағлуб этганида дебют ўйинингиз эди. Ўшандан буён сизга икки жамоа ўртасида қандай фарқлар сезилди?

- «Динамо» ҳақида сиздан сўрашни истардим? «Нефтчи» ҳақида гапирадиган бўлсам, кўрдингиз таркибимизда иқтидорли ёшлар жуда кўп. Умид қиламанки, айнан улар «Нефтчи» учун яхши пойдеворга айланишади.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика