UZ

Вадим Абрамов — "Динамо" бош мураббийи Янгиликлар

Вадим Абрамов — "Динамо" бош мураббийи

Таниқлик мутахассис Вадим Абрамов Самарқанднинг "Динамо" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Мутахассис бунга қадар "Нефтчи", НБУ-Азия, "Трактор" (Тошкент), "Астана" ва "Локомотив" (Тошкент) жамоаларида ишлаган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма ва олимпия жамоаларини бошқарган.

Бунга қадар самарқандликларни Андрей Шипилов бошқариб келаётганди, аммо Ўзбекистон Суперлигаси 11-тур доирасидаги "Насаф" (0:4)га қарши ўйиндаги йирик мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқди.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" Ўзбекистон чемпионатида 14 турдан сўнг 7 очко жамғарган ҳолда, жадвалда сўнгги, яъни 14-ўринда бормоқда.


Истеъфо. "Динамо"ни ким бошқаради? 

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика