UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  247 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Вадим Абрамов: "Динамо" билан тўқнаш келадиган барча жамоаларнинг қизил карточкалари бекор қилинмоқда. Дастлаб "Олимпик" кейин эса "Андижон". "Сўғдиёна" ҳам бемалол қизил карточка олаверсин, барибир бекор қилинади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Динамо" билан тўқнаш келадиган барча жамоаларнинг қизил карточкалари бекор қилинмоқда. Дастлаб "Олимпик" кейин эса "Андижон". "Сўғдиёна" ҳам бемалол қизил карточка олаверсин, барибир бекор қилинади"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Динамо" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Ҳеч қандай шарҳ йўқ. Рақибимиз яхши жамоа эди. Уларни яхши ўрганиб чиқдик. Ўтган учрашувда аламли тарзда мағлуб бўлгандик. "Олимпик"га қарши кечган учрашувда хатога йўл қўйган футболчи бугун гол урди. Бу мени қувонтирди. Биринчи давра якунланишига иккита учрашув қолди. Сўнги учрашувларни яхши ўтказиб олишимиз керак.

- Воҳиджон Оқбўтаевни Санжар Турсунов билан жанжаллашиб кетгани учун ўзгартирдингизми?

- Йўқ. Биз тактик ўзгаришга қўл урдик. Унда сариқ карточка бор эди. Бундан аввалги учта ўйинни ёшлар лигасидаги қизил карточкаси сабабли ўтказиб юборган эди. Бундай эмоцияларга берилиш нотўғри. Шу сабабли уни захирага олдим.

- "Олимпик" қарши ўйиндан кейин ҳимоямиз яхши ўйнай олмади деган эдингиз. "Динамо" ҳимоячиларининг бугунги ўйинидан қониқдингизми? Жамоангиз бугунги учрашувда гол ўтказиб юбормади.

- Биз жуда кам ўйинларда гол ўтказиб юбормаяпмиз. Адашмасам, бу эндигина иккинчи "қуруқ" ўйинимиз. Бугун гол ўтказиб юбормадик. Ҳимоячиларга эътирозим йўқ. "Локомотив" ҳам узун паслар орқали ўйнади ва бизнинг вазифамизни анча осонлаштирди. Рақибимиз ҳам биздан бундай услубдаги ўйинни кутмаганди менимча.

- "Локомотив" жорий мавсумда асосан беш нафар ҳимоячи билан ўйнаётганди. Бугун "Темирйўлчилар" тўртта ҳимоячи билан ўйнагани сиз учун янгилик бўлдими?

- Йўқ. Биз "Локомотив"ни ўрганиб чиққан эдик. Жамоага янги бош мураббий келишига қарамай, биз рақибни анча ўрганган эдик. Бугун деярли муаммоларга дуч келмадик. Ҳисоб биз учун анча қулай эди.

- "Олимпик" жамоасига қарши кечган учрашувдан сўнг бор йўғи уч кун ўтди. Сиз ўйин санаси кўчирилмагани ҳақида нолиган эдингиз. Лекин футболчиларингиз тикланишга улгуришганини исботлашди ва жисмоний ҳолат бўйича рақибдан устунроқ кўринди.

- Бугун ғалаба қозондик. Бу эса жисмоний томонлама тикланиб олганимиздан далолат. 22 июнда яна ўйнаймиз. Эртага дам олиш куни. Индинга яна Самарқандда йиғиламиз ва тайёргарликни бошлаймиз. Бундай ҳолатларда ротация қўл келади. Докторларнинг иши кўпаймоқда. Биз кўп сариқ карточкалар ишлаб оляпмиз. Нега бундай бўлаётганини билмайман. Тўпга курашиш вақти кўп хатога йўл қўйаётган бўлишимиз мумкин.

- Биринчи давра якунланишига бор йўғи иккита учрашув қолди. Кейинги рақиб "Андижон" жамоаси. Андижонликларга қарши барча жамоалар қийналади. Ундан кейинги рақиб эса "Сўғдиёна". Кеча "Сўғдиёна" кимни мағлуб этганидан хабарингиз бор. Сўнги икки баҳс ҳақида гапириб ўтсангиз?

- "Андижон" курашувчан жамоа. Биз кубокда "Андижон" билан ўйнаган эдик. Кеча "Андижон" 9 киши бўлиб дуранг қайд этди. Мени бир анъана ҳайрон қолдирмоқда. "Олимпик" сафида бизга қарши ўйинда иштирок этган футболчи бундан олдин қизил карточка олган экан ва у ўйинни ўтказиб юбориши керак бўлган. Лекин қизил карточка бекор қилинибди. "Андижон" футболчиси сўнги учрашувда олган қизил карточкасини ҳам бекор қилингани ҳақида ҳозир билиб олдим. Бу бизга қарши яхши анъана бўлиб қолди. Бизнинг ўйиндан олдин рақибларимизнинг карточкалари бекор қилиняпти. "Сўғдиёна"га ҳам бемалол қизил карточка олаверишни маслаҳат бераман. Четлатиш кейинчалик барибир ўз кўчини йўқотади.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика