Вадим Абрамов: «Бундай бўлишини сира кутмагандим»

Narzulla Saydullayev
14 дек 2013, 08:24
ФК «Астана»да жуда қисқа муддат фаолият олиб борган Вадим Абрамов буни умуман кутмаганини айтиб ўтди.
«Sports.kz» сайти ходими мураббийдан кичик интервью олди.

— Вадим Карленович, бу қандай содир бўлди?
— Қандай? Мана шундай содир бўлди.

— Ҳозир нималарни ҳис қилаяпсиз?
— Жиддий ишлаш учун келгандим, бу ерда эса мана бундай вазият . Қандай ҳиссиётлар бўлиши мумкин?!

— Алам қилаяптими?
— Алам қилса қилмаса... Бу ҳаёт.

— Сиз билан шартнома имзоланмаслигини кутганмидингиз?
— Йўқ, бундай бўлишини умуман кутмагандим.

— Мураббийлик фаолиятингизда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлдими?
— Ҳа, албатта. Бундай ҳолат биринчи бор мен билан содир бўлди. Ўйлашимча, кўп мураббийлар бундай ҳолатга тушишмаган.

— Энди нима қиласиз?
— Ислом Тўхтахўжаев билан бирга Ўзбекистонга қайтамиз. Балки ўша ерда ишларман.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.kz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›