UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  0 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   2 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  4 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   10 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев Янгиликлар

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди ва терма жамоанинг муваффақиятсизлигида мураббийнинг ўрнига изоҳ берди.

— Мураббийда Саудия Арабистони билан ўйинга тайёрланиш учун 1 йил вақт бўлди. У охирги 3 та тур марказлаштарилиганини баҳона қилмасин. Биз арабларга Тошкентда ютқазгандик, Ар-Риёдга боришимиз аниқ эди. Фақат Сингапур билан ўйинимиз ҳам ўша ёққа кўчди. Саудия билан ўйинга 1 йил тайёрланди. Дубайга борди, 6-7 минг доллар сарфлаб Галиулинни кўргани борди. Хуллас, 1 йил ўша ўйинга тайёрланди. Лекин, 1 кун қолганда хонасига кимдир кириб, ҳимояда ўйнамоқчилигини айтган экан, рози бўлибди. Бу кулгили!

Мен ўша куни фақат Одил Аҳмедовга ачиндим. У сардор сифатида терма жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшган, миллионларни таклиф қилишганида ҳам "Пахтакор"ни оғир кунларида ташлаб кетмаган. Ўша куни шунақа ҳолат юзага келди, у ҳам фаолиятини якунлади. Ичидан нималар ўтгани ўзига аён.

Мураббий 1 йил давомида нимага тайёрланди, агар футболчининг гапи билан тактика танласа? Бу кулгили!

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми?

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика