Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"
		
		11 сен 17:22
        Янгиликлар	
	 
				 
				Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"
Бироқ Ўзбекистон U-23 терма жамоасига "Динамо" клубидан 4 нафар футболчи чақирув олгани боис, клуб ПФЛдан мазкур баҳсни бир кунга кўчиришни сўради. Бироқ "Андижон" 17 сентябрь куни ОЧЛ 2 мусобақасида Туркманистонда "Аркадағ" меҳмони бўлиши сабабли бунга рози бўлмади.
"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов мазкур ҳолат бўйича клуб матубот хизматига қуйидагича интервью берган эди:
"Андижон"га қарши ўйин қолдирилгани албатта ўйин ритмига таъсир қилади. Сабаби "Нефтчи"га қарши баҳсгача (20 сентябрь) расмий учрашувимиз бўлмайди. U-23 терма жамоасидаги футболчиларимиз ихтиёримизга қайтганидан кейин (10 сентябрь) яна 10 кун ўйин амалиётисиз бўламиз. Бу қийин, лекин нимадир ўйлаб топишга ҳаракат қиламиз.
Тушунамиз, "Андижон" футболчиси ўтган тур қизил карточка олган (Шаҳзод Азмиддинов), шу сабаб уларга ўйинни ҳозир ўтказмаслик қулай эди. "Андижон" 12 сентябрь куни ўйнаш таклифимизга рад жавобини берди.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳолатлар туфайли "Динамо" - "Андижон" учрашуви 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар