UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Вадим Абрамов: "Ал Айн" ўз уйидаги учрашувларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти, эртага ҳам шундай бўлишига умид қиламан" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ал Айн" ўз уйидаги учрашувларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти, эртага ҳам шундай бўлишига умид қиламан"

«Ал Айн» - «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ва ҳимоячи Анвар Ғофуров иштирок этди.

«Авваламбор ҳаммага салом. Эртага Чемпионлар лигасининг сўнгги саралаш босқичидан ўрин олган ўйинда майдонга тушамиз. Ўйин тақдири битта баҳсда ҳал бўлади. «Ал Айн» жиддий ва кучли рақиб эканлигини биламиз, аммо биз майдонга фақат ғалаба мақсадида чиқамиз. Чунки гуруҳ босқичига чиқишни ният қилганмиз», - деди Вадим Абрамов.

«Ал Айн» яхши шаклланган жамоа. Рақиб ўрганиб чиқдик. Учрашувга тайёрмиз. Гуруҳ босқичи тақдири битта ўйин орқали ҳал бўлишини биламиз. Эртага ким ғолиб бўлса ўша жамоа гуруҳ босқичига йўл олади», дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Анвар Ғофуров.

- «Ал Айн»ни ўрганиб чиқдингизми?
Вадим Абрамов: -
Албатта етарли маълумотга эгаман. Рақиб айрим футболчиларини жуда яхши таниман, лекин ҳозир бу ҳақида гапиришни истамайман. Чунки рақиб тўғрисидаги барча маълумотлар ўзим учун. Айтишим мумкинки, рақиб ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилади. Лекин «Ал Айн» ўз уйидаги учрашувларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Ўйлайманки, эртага ҳам шундай бўлади ва биз бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- «Ал Завра»ни осонлик билан мағлуб этдинглар, бироқ эртага сизларни жиддий рақиб кутиб турибди.
Вадим Абрамов:
- Осон учрашув бўлмаслиги аниқ. Футболчиларим ҳам буни билади. Лекин «Ал Завра» билан бўлган баҳс мавсумдаги биринчи ўйинимиз эди. Эртага иккинчи расмий беллашувни ўтказамиз. Бизни муаммомиз шу бўлиши мумкин. «Ал Завра»га қарши баҳснинг биринчи бўлими аввалида пенальтидан гол урганимиз бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Шундан сўнг жамоам ўз ўйинини кўрсата олди. Эртангги баҳс олдидан бизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Айтганимдек, мавсумнинг иккинчи учрашувини ўтказаётганимиз бизга қандайдир муаммо туғдириши мумкин. Қолгани назоратим остида.

- Таркибда йўқотишлар борми?
Вадим Абрамов:
- Жароҳат олган футболчилар йўқ. Бундай бўлишини истамайман ҳам. Ўйинчилар борасидаги йўқотишимиз, беш нафат футболчимизни олимпия терма жамоаси таркибида бўлгани ва сўнгги ўйинни куни кеча ўтказганидир. Аслида уларни эртангги баҳс олдидан жамоага жалб қилиш имконияти бор эди, бироқ бундай қилишни лозим деб топмадим. Сабаби, улар қисқа вақт ичида кўп ўйин ўтказишди. Ҳам руҳан ҳам жисмонан чарчашган. Ўтган мавсумдаги таркибдан бугун фақатгина уч нафар футболчи бор.

- Жамоадаги ички муҳит қандай?
Анвар Ғофуров: -
Жамоадаги ички муҳит аъло даражада. Юқори кайфиятда ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. «Бунёдкор»да аҳил коллектив йиғилган.

- Эртага қандай ўйин кутяпсиз? «Ал Завра» билан бўлгани каби осон ўйин бўлмайди?
Анвар Ғофуров: -
Айтишим керак, «Ал Завра»га қарши осон ўйин ўтказмадик. «Ал Айн»га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, «Ал Завра» эртангги рақибимиздан кучсиз эмас. Шунчаки, ўша куни бизга омад кулиб боқди.

- Шу кунларда Ал Айн шаҳрида об-ҳаво жуда совиб кетди. Бу сизларга қўл келиши мумкинми?
Вадим Абрамов:
- Иккала жамоа ҳам бир хил об-ҳавода тўп суради. Об-ҳаво қайсидир жамоага ёрдам беради деб ўйламайман. Қолаверса, ҳозир шаҳарда жуда совуқ эмас, аксинча айни футбол ўйнайдиган ҳаво.


Аль-Аин

Saeed Juma - 78'

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . final-тур

28/01/2020, 18:40

0
:
1
Тугади

Бунедкор

45'
90'
78'  Saeed Juma

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика