UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  308 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

"УзРепорт" телеканали спорт таҳририяти бош муҳаррири Парижда! Янгиликлар

"УзРепорт" телеканали спорт таҳририяти бош муҳаррири Парижда!

Эртага Франциядаги Европа чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ҳудудида ушбу мусобақани намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган "УзРепорт" телеканали ЕВРО-2016нинг ортда қолган барча ўйинларини намойиш этди. Эртанги финал учрашуви муносабати билан телеканал "Спорт" таҳририяти бош муҳаррири Ёқубжон Бобожонов Франция пойтахти Париж шаҳрига жўнаб кетди.

Ҳамкасбимиз эртага финалдан олдин Сен-Денидаги "Стад Де Франс" стадионидан туриб Ўзбекистон билан алоқага чиқишни режалаштирмоқда. Демак финал учрашуви бўлиб ўтадиган стадиондаги муҳитини юртдошларимиз "УзРепорт" телеканали орқали ҳис этишлари мумкин бўлади.

"Стад де Франс" стадиони


"Бугун Париж шаҳрига етиб келдик. Катта футбол байрамига тайёргарлик ажойиб тарзда давом этмоқда. Финал учрашуви бўладиган "Стад Де Франс" стадионига бориб тегишли аккредитацияни олдик. Ўйингоҳда ҳам тайёргарликлар авижда. Бутун Франция халқи миллий терма жамоадан ғалаба кутмоқда. Бундан ташқари кўчаларда Португалия терма жамоаси мухлисларини ҳам учратиш мумкин. Парижда меҳмонлар сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Дунёнинг турли бурчакларидан келган мухлислар билан гаплашдик. Кўпчилик икала жамоанинг имкониятини тенг баҳолашмоқда.

Финалга мутахассислар орасида ҳам қизиқиш табиийки катта. Биз жойлашган меҳмонхонада италиялик дунёга машҳур мураббий Фабио Капелло ҳамда россиялик собиқ футболчи Валерий Карпин истиқомат қилмоқда. Улар тегишли телеканаллар билан шартнома тузишган ва эртанги финал вақтида ушбу телеканалларга ишлашади.

Машҳур Фабио Капелло билан


"УзРепорт" телеканали профессионал тарзда ишлашни жорий этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу боис катта мусобақалар финалларига ходимлар юбориш йўлга қўйилди. Европа чемпионлар лигаси финалида телеканалимиз вакили Азиз Қудратов иштирок этди. Мана энди Европа чемпионати финалига ҳам телеканал ўз вакилини юборди. Энг асосий мақсадимиз эртанги катта ўйин муҳитини воқеа жойидан туриб Ўзбекистон халқига етказиш", - дейди "УзРепорт"  телеканали "Спорт" таҳририяти бош муҳаррири Ёқубжон Бобожонов.

"Эйфель" минораси атрофида одамлар гавжум

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика