UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   0 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  9 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  41 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  62 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади Янгиликлар

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади

Хабарингиз бор, айни вақтда Суперлига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.

Улар орасида фақатгина "Сурхон" ҳали машғуотларни бошламаган эди. Ниҳоят термизликлар бугундан эътиборан Тошкентда йиғинни бошлашди. Йиғиннинг илк кунги жараёнини кузатган Championat.asia сайти жамоаси бир қатор муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Демак эндиликда "Сурхон"ни испаниялик мураббий Хорди Фабрегат бошқаради. Ушбу мутахассис бошқарув соҳасида бунга қадар "Тортоса", "Мар Менор", "Портуенсэ", "Ампоста", "Арандина" ва сўнгги бор "Ордино" клубида  ишлаган. 

Унга жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис кўмаклашмоқда. Яқин кунларда хориждан дарвозабонлар мураббийи ҳам келиши кутилмоқда. Клубда спорт директори сифатида Хуан Мануэль Бароссо иш бошлади.


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, бир қатор бошқа номларни учратишимиз мумкин. Умумий ҳисобда бугунги машғулотда 22 нафарга яқин футболчи қатнашди. 

Янги келганлардан, Бахтиёр Қосимов, Улуғбек Абдуллаев, Давронбек Умиров, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Тимур Ҳакимов, Саиджамол Давлатжонов, шунингдек, жамоа учун бегона бўлмаган Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев иштирок этмоқда. 

Жаҳонгир Аҳмадов жароҳати сабаб якка тартибда машғулот олиб борди. 

Бугун таркибда испаниялик уч нафар легионер ҳам келиб қўшилганлигини таъкидлаш жоиз. Серхио Сидония, Айтор Руэда ва Луис Санчес. Улардан бири Луис Санчес "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу кунларда Тожикистондан ҳам футболчи таклиф қилиниши кўзда тутилган. Бу борада алоҳида маълумот берамиз.


Фото: Толибжон Қосимов

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика